КХШТ кучларини Қозоғистонга жўнатиш бошланди. Россия ҳарбийлари Қозоғистонга киргани билдирилди (ВИДЕО)

КХШТ ҳарбийлари Қозоғистондаги машғулотлар пайтида.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти - КХШТ кучлари тинчликпарварлик миссиясини амалга ошириш мақсадида Қозоғистонга жўнатила бошланди.

“КХШТ кучларининг асосий вазифаси давлат идораларини қўриқлаш ва ҳуқуқ-тартибот органларига кўмак кўрсатишдан иборат бўлади”,-дейилади ташкилот баёнотида.

Vlast.kz нашрининг ёзишича, 6 январь куни эрталаб Олмаотага Россия ҳарбийларини олиб келган биринчи самолёт қўнди. Улар бир неча соатдан кейин шаҳарни қўриқлашга киришиши айтилмоқда.

КХШТга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон аъзо давлат ҳисобланади. 5 январь куни ташкилотга раислик қилаётган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян КХШТ кучлари Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев илтимоси билан киритилаётганини билдирган эди.