Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич Рига ҳарбий сафарбарликдан қочмоқчи бўлган россияликларга гуманитар виза бермаслиги ва ҳатто Шенген визаси бўлса ҳам, уларни чегарадан ўтказмаслигини билдирди. Бунга оид маълумот вазирнинг Твиттердаги саҳифасида 21 сентябрь куни ёйинланган.
Шу йил 19 сентябридан Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польша Шенген визасига эга бўлган россияликлар учун ўз чегарасини ёпган эдилар. Аввалроқ давлат босимига учраган россияликларга гуманитар виза бериш давом этиши ҳақида билдирилган.