Латвия Таълим ва фан вазирлиги 2026-2027 ўқув йилидан таълим муассасаларида рус тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўқитишни бекор қилишни режаламоқда. Бу ҳақда Delfi нашри хабар қилди.
Вазирлик таклиф қилаётган таклифга мувофиқ, Латвия ўқув даргоҳларида иккинчи хорижий тил сифатида фақат ЕИдаги тиллардан бирини ёки таълим соҳасидаги ҳукуматлараро шартномаларда ўқитилиши кўрсатилган чет тилини танлаш мумкин бўлади.
Таълим вазирлиги бу чора ёшларни Европа таълим маконига жалб қилишга ёрдам беради ва ЕИ расмий тилларини ўрганишга кўмаклашади, деб ҳисоблайди.
Латвияда биринчи хорижий тилни биринчи синфдан ўқитиш бошланади ва у кўпинча инглиз тили бўлади. Ўқиш тилида олиб бориладиган мактабларда иккинчи хорижий тил тўртинчи синфдан ўқита бошлайдилар. Бу тилни танлаш ҳали қонун билан белгиланган эмас, иккинчи хорижий тилни мактабнинг ўзи таклиф қилиши мумкин. Келажак уч йил ичида Латвия расмийлари мактабларни иккинчи хорижий тил ўқитувчилари билан таъминлаш ниятидалар.