Лавозим жинояти учун судланган мансабдорлар сони кескин ортди

Иллюстратив сурат

2023 йилда Ўзбекистонда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу 2022 йилга (3116 нафар) нисбатан 14,7 фоизга кўп деганидир.

“Gazeta.uz” нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, маҳкамага тортилганларнинг 49 нафари вазирлик, республика миқёсидаги идора ва ташкилотлар хизматчилари, 267 нафари вилоят ва 3259 нафари туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларидир.

Мансабдорлар ўзганинг мулкини ўғирлаш ёки талон-торож қилиш (2205 та), мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (397), фирибгарлик (272), порахўрлик (195) каби жиноятлар учун жавобгарликка тортилган.

Лавозим жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,546 триллион сўм (2022 йилда 1,12 триллион сўм) миқдорида зарар етказилган.