Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг янги версияси лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилиб, regulation.gov.uz сайтида 16 март куни ёйинланган қонун лойиҳасига мувофиқ, янги алифбодан 28 ҳарф, битта ҳарфлар бирикмаси ҳамда тутуқ белгиси ўрин олган.
Лойиҳада Ғ ғ ҳарфини Ḡ ḡ шаклида, Ў ў ҳарфини Ō ō шаклида, Ш ш ҳарфини Ş ş шаклида, Ч ч ҳарфини эса Ç ç шаклида қўлланиш тавсия этилган. Бу билан ўзбек алифбоси бошқа туркий давлатларда лотин ёзувига асосланган ҳолда қўлланиладиган алифболарга максимал даражада яқинлаштирилган. Айни пайтда алифбонинг янги версиясида ng қўшҳарфи нима сабабдан қолдирилгани тушунарсиз.
Лойиҳа муҳокамаси шу йил 31 мартигача давом этади.
Ўтган ой Ўзбекистон ҳукуматининг 2023 йил 1 январидан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтиш ҳақидаги қарори эълон қилингани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.
Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган алифбога ўтиш ҳаракати 1993 йилда қабул қилинган қонун билан бошланган.