Беларуснинг авторитар раҳбари Александр Лукашенко давлатга хиёнат учун мансабдорлар ёки ҳарбийларга максимал жазо тури сифатида ўлим жазосини киритишга оид қонунни имзолаган. Бу ҳақда Лукашенконинг матбуот хизмати Беларусь телеграф агентлигига маълум қилган.
Мазкур қонун билан террорчилик ташвиқоти ва Беларусь армиясини обрўсизлантирганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик киритилмоқда. Шунингдек, “аксилдавлат йўналиши”даги номи айтилмаган қатор жиноятлар учун 732 минг долларгача бўлган жарималар жорий қилиняпти.
Беларусь Европа қитъасидаги ўлим жазоси бекор қилинмаган ягона мамлакат бўлиб ҳисобланади. Бу мамлакатда ўтган йилнинг 90-йилларидан буён 400 дан зиёд ўлим ҳукми ижро этилган.