Испаниянинг Канар оролларида Hermitage Capital фонди аудитори олиб борган тергов доирасида коррупциявий схемалар ва пул ювишда гумонланган асосий гумонланувчи қўлга олинди. Магнитскийнинг ўзи кейинроқ Москвадаги тергов изоляторида вафот этган эди. Бу ҳақда Европа полицияси хабар берди.
Қўлга олинган шахснинг исми сир сақланмоқда. Терговчиларга кўра, қўлга олинган шахс раҳбарлигидаги жиноий гуруҳ Россия бюджетидан 219 миллион еврони оллиб чиқиб кетган.
Европа полицияси Испанияда Магнитский иши бўйича умумий қиймати 25 миллион еврога тенг 75 та кўчмас мулк ҳибсга олинган. Бу маблағ ҳам Россия бюджетидан чиқарилган. Кўчмас мулклар Россия фуқароларига ёки сохта ширкатларга тегишли бўлган.
Hermitage Capital фонди билан ҳамкорлик қилган аудитор Сергей Магнитский Россиядаги коррупциявий схемаларни тергов қилган. У 2009 йилда Москвадаги “Матросская тишина” қамоқхонасида вафот этган. Уни солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб қўлга олишганди.
Расман Магнтиский қамоқда юрак ҳуружидан ўлгани билдирилган. Бироқ Магнитскийнинг ҳамкасблари ва яқинлари унга қамоқда атайлабдан тиббий ёрдам кўрсатилмаганини, у қийноқларга солинган бўлиши мумкинлигини айтиб келадилар.
2021 йилда АҚШда “Магнитский акти” қабул қилинди. Актга асосан аудиторнинг ўлимида гумонланган шахсларга АҚШга кириш тақиқланган ва уларга нисбатан молиявий санкциялар жорий этилган. Кейинроқ мазкур акт доираси кенгайтирилиб, унга жаҳонда инсон ҳуқуқларини бузишда гумонланган шахслар ҳам киритила бошланди.
Россия ҳукумати коррупциявий жиноятларни ва пул ювишларни Магнитскийнинг ўзи амалга оширганини иддао қилиб келади.
Hermitage Capital фондига молиячи Билл Браудер раҳбарлик қилади. У “Магнитский акт”ининг ташаббускори ҳисобланади.