Ўзбекистондаги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказиш учун ота-оналардан пул йиғиш тақиқланади. Бу ҳақда Таълим назорати расмий телеграм каналида маълум қилинди.
Расман билдирлишича, мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш ва таъмирлаш учун ҳам ўқувчилардан ва битирувчилардан пул йиғишга йўл қўйилмаслиги шарт.
Йўриқномада "Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00га қадар “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилиши белгилаб берилди.
“Тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этиш тавсия этилади”, дейилади расмий йўриқномада.