Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги 9 январь куни умумтаълим мактабларида қишки таътил 24 январгача узайтирилгани тўғрисида хабар берди.
Вазирликнинг тушунтиришича, мактаб ходимларини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш, шунингдек, ўқувчилар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида мана шундай қарор қабул қилинди.
6 январь куни олийгоҳлар талабалари, касб-ҳунар таълим муассасалари ва академик лицей ўқувчилари учун таътил 24 январгача узайтирилгани хабар қилинган эди.