Малайзиялик гинеколог “дунёдаги биринчи унисекс презервативни” яратди (ВИДЕО)

Малайзиялик гинеколог дунёдаги биринчи унисекс презервативни яратди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. Аёллар ҳам, эркаклар ҳам ишлата оладиган презерватив одатда жароҳатлар ва яраларни даволашда ишлатиладиган тиббий материалдан тайёрланган.

Wondaleaf Unisex Condom номи берилган презерватив муаллифи ўз ихтироси одамларга жинси ёки жинсий ориентациясидан қатъи назар, жинсий саломатлигини яхшироқ назорат қилиш имконини беришига умид қилмоқда.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Малайзиялик гинеколог “дунёдаги биринчи унисекс презервативни” яратди

“Умуман олганда, бу ёпишқоқ қопламали оддий презерватив”, деди Twin Catalyst тиббий буюмлар фирмаси гинекологи Жон Танг Инг Чин.

“Бу вагина ёки жинсий олатга ёпишувчи, шунингдек, қўшимча ҳимоя учун уларнинг атрофини қоплайдиган ёпиштирувчи қопламали презервативдир”, деди Танг.

Презервативнинг фақат бир томони ёпишқоқ қатламга эга. Яъни, унинг тегишли томонини очиб, ҳар икки жинс вакиллари ишлата олади.

Wondaleaf қутиси ичига иккита презерватив солинади. Бир жуфт презерватив нархи 14,99 ринггит, яъни 3,61 доллар бўлади. Малайзияда бир дона оддий презерватив ўртача 1,6 – 3,3 ринггит туради.

Танг презервативларида полиуретан материали ишлатилади. Полиуретан юпқа ва мулойим, аммо йиртилиши қийин ва сув ўтказмайдиган шаффоф материалдир.

Полиуретандан тайёрланган яра пластирлари ҳақида Танг:

“Уни ёпиштирганингиздан кейин, кўп ҳолатларда борлигини ҳис қилмайсиз”, деди.

Тангнинг сўзларига кўра, Wondaleaf бир неча босқич клиник тадқиқотлар ва синовлардан ўтган. Маҳсулот жорий йилнинг декабрь ойида фирма вебсайти орқали сотувга қўйилади.

“Биз ўтказган клиник синовлар сонига асосланиб, умид қиламанки, вақт ўтиши билан у кутилмаган ҳомиладорлик ва жинсий йўл билан юқадиган касалликлар олдини олишда қўлланиладиган кўплаб контрацептив усулларга мазмунли қўшимча бўлади”, деди Танг.