МБ асосий ставкани 15 фоиз даражасида сақлаб қолишга қарор қилди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди. Бунга оид қарор МБ вакилларининг 8 сентябрдаги йиғилишида олинган.

Марказий банк матбуот хизмати келгуси ойларда мамлакатда иқтисодий фаолликнинг ортиши ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мавсумий пул тушумларининг кўпайиши ҳисобига ялпи талабнинг ўсиши, энергия таъминоти ва ички бозорда айрим маҳсулотлар таклифи билан боғлиқ инфляцион хатарлар сақланиб қолинишини қайд этган. Шулар инобатга олинган ҳолда, асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган.

МБ шу йил 21 июлидаги йиғилишида асосий ставкани 16 фоиздан 15 фоизга пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилган эди.