28 ноябрь куни Россия янги об-ҳаво йўлдошини Ер орбитасига чиқарганидан кейин бир неча соат ўтиб, у билан алоқани йўқотди.
“Роскосмос” фазо агентлиги “Алоқа қайта тикланмади, чунки йўлдош ўзининг режалаштирилган орбитасида эмас”, дея билдирди.
“Метеор-М” йўлдошини “Союз” ракетаси орбитага олиб чиққан эди.
Ракета кеча маҳаллий вақт билан соат 14:41 да Россия шарқидаги “Восточний” космодромидан учирилган.
Мазкур космодром ўтган йилда очилган. Бундан аввал янги космодромдан фақат бир марта ракета учирилган, холос.
Союз бортида “Метеор-М” дан ташқари бошқа кичикроқ йўлдошлар ҳам бўлган.