Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўринбосари Фарҳод Аҳмедовнинг карантин пайтида мажбуран ишлатилган ходимларини шахсиятни таҳқирловчи сўзлар билан сўккани ëзилган аудио Озодликка юборилди.
Бу ëзувни Озодликка тақдим қилган МИБ ходимларининг айтишича¸ Аҳмедов уларни карантин шароитда аҳолидан кам пул йиққани учун ҳақорат қилган.
Озодлик Фарҳод Аҳмедовдан бу аудио юзасидан муносабат олиш мақсадида унга ëзувни тақдим қилди. Аммо аудио билан танишиб чиққан Аҳмедов¸ унга умуман муносабат билдирмади.
Озодлик телефонда гаплашган Фарҳод Аҳмедов аудиоëзувдаги овознинг ўзиники эканини рад қилгани йўқ.
Ишдан ажраш таҳдиди боиси ўз шахси очиқланмаслигини сўраган Шаҳрисабз шаҳар МИБ ходими Озодликка юборилган аудионинг Фарҳод Аҳмедов 8 апрель куни ўтказган мажлисдан ёзиб олинганини билдирди.
“Бу мажлис айни карантин қаттиқ қилинган пайтда ўтказилган эди. Қоида бўйича, биз карантин пайтида ўз ҳисобимиздан таътилга чиқишимиз, карантин тартибини сақлашимиз керак эди. Аммо, бошлиқ ўринбосари Фарҳод Аҳмедов ҳаммани мажбуран ишга чиқариб, аҳолидан пул ундириб келасан, деб мажлис ўтказган эди. Бошлиқ ўринбосари бир киши эмас, ҳаммани шахсиятига тегиб ҳақорат қилди”.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Аудиодаги Шаҳрисабз МИБ бошлиғи ўринбосари Фарҳод Аҳмедов деб айтилган шахс кам пул тушум қилган ходимларига қаратиб гапирар экан, уларни уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилади.
Энди ман шундай си...б туриб, мана бунақа кўтариб туриб ўйнатаман, санлар мани си...мни ўртасида ўйнайсан энди.
“Х...йна бўлди дейсилар. Келайкансилар, х...йна, Фарҳод акамни алдеймиза, қулоғига лағмон иламиз, бир кўтарамиз кетамиз, дейкансанла. Бир-иккиталарингни билайдим, шундайлигини, э бўпти деб, индамай қўяйдим. Лекин қолганинг ҳам шу даражада қўшилиб бўлган экансанла. Бўлди мана шунақа шарт билан, биза чиқиб ишлаймиз, белимиз синиб қолмайди. Ҳамма чиқиб ишлайди, лекин мен ҳам шу ойнинг охирида йўқотишга(ходимларни-таҳр.) ваъда бераман. Шунақа си...б ўйнайман манам, томоша қиласилар. Энди томоша бошланади. Энди ман шундай си...б туриб, мана бунақа кўтариб туриб ўйнатаман, санлар мани си...мни ўртасида ўйнайсан энди. Энди ман кўрсатаман санларга”.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Шундан сўнг аудиоëзувдаги Фарҳод Аҳмедов ходимларни қаматиб юбориш, “решетка”га тиқиш билан таҳдид қилади.
Итман дейман, агар қаматиб йўқотмасам шу ердан.
“Мен ҳам чиқиб ишлайман, лекин йўқотишга ваъда бераман. Не только ишинг бўйича, бошқа гап билан ҳам йўқотаман. Через решетка йўқотмасам, итман дейман, айтиб қўяй. Итман дейман, агар қаматиб йўқотмасам шу ердан. Тушундиларингми, бошлиқ шундай йўқотаётган бўлса, мен қаматиб йўқотаман, нах...й! Ҳаммангни айбингни биламан!”
Шаҳрисабз шаҳар МИБ бошлиғи ўринбосари Фарҳод Аҳмедов 7 май кунги телефон суҳбатида ходимларини карантин пайтида мажбурлаб ишлатгани ва уларни ҳақорат қилганини Озодликка инкор этар экан, аудиони ўзига юборишни илтимос қилди.
“Мен ҳақорат қилганим йўқ, ҳозир сиздан эшитиб ҳайрон қолдим мен. Балки адашмовчиликдир. Менга адуиони бир эшиттирингчи, кейин айтаман фикримни”.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Озодлик мухбири Фарҳод Аҳмедовнинг Телеграм каналига адуиони юборганидан сўнг, юборилган файл кўрилгани ҳақида белги чиқди. Лекин Озодликнинг “муносабатингизни билдиринг” саволига ва телефон қўнғироқларига Фарҳод Аҳмедов бошқа жавоб бермади.
Озодлик телефонда гаплашган Фарҳод Аҳмедовнинг овози аудиоëзувдаги овозга уйқаш ва Аҳмедов бу овознинг ўзиники эканини рад этгани йўқ.
Шаҳрисабз МИБнинг исми сир қолишини сўраган бошқа бир ходимининг айтишича, аудиодаги ҳақоратлар Фарҳод Аҳмедовнинг ходимларини таҳқирлашининг биринчиси эмас.
Биз ҳам бориб тўламасанг ўчирамиз¸ деб огоҳлантирамизу, ичимизда ўзимиз қийналамиз.
“Ҳар куни ярим кечасигача ишлаймиз. Шароитни кўриб турибмиз, шу халқни ҳам эзмасдан сал енгилроқ ишлашимиз керакми ¸дейманда. Карантин сабаб кунлик пул топадиган оилалар қийналиб қолди. Тўғри, светга, газга тўлолмаяпти. Ҳозир тўлолмайдиган оилалар 60 фоизга етди. Биз ҳам бориб тўламасанг ўчирамиз¸ деб огоҳлантирамизу, ичимизда ўзимиз қийналамиз. Халққа оғир бўлди. Шундай бир шароитда бу раҳбарлар бор, чиқ ундириб кел деб ҳақорат қилиб турса одамга жуда алам қилар экан”.
Жорий йилнинг 24 март куни “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «юзага келган эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида енгиллик яратиш мақсадида электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар (жисмоний) тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги»ни маълум қилган эди.
Ўзбекистонда МИБ бошлиқларининг ўз ходимларини таҳқирлаб, ҳақорат қилиши биринчи бор кузатилаётган ҳодиса эмас.
Наманган вилояти Уйчи тумани Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи Шерали Мамаризаев қўл остидаги ходимларининг онасини ёппасига ҳақорат қилгани ҳақидаги Озодлик мақоласидан сўнг бошлиқ ишдан бўшатилган эди.
Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарканд вилояти Ургут туман бўлими бошлиғи Азамат Ашуров ўз ходимларини ҳақорат қилгани сабабли туман ҳокимлиги тарафидан 2019 йилнинг 4 март куни огоҳлантирганди.
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи, подполковник Соҳибжон Ҳамидовнинг ўз ходимларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаётгани ва ураётгани иддао қилинган икки аудиофайл ва бир видео ҳақида Озодлик 2018 йилнинг август ойида ёзган эди.