МИБчилар ўз бошлиғининг оғзи шалоқлигидан арз қилди. Бошлиқ Озодлик саволидан қочди (ВИДЕО)

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Самарқанддан келган видеода амалдор ўз ходимларини “ҳайвон, сука, б...д, ж...б, ифлос, п...з, к...т, чмо, қ...қ каби шахсни таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилади ва аксарият ходимларининг к...т, номард ва ж...б эканлигини айтади.

Видеони Озодликка жўнатганларнинг иддаосича, ходимларини ҳақорат қилаётган амалдор Пайариқ туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Зафар Қосимовдир.

Озодлик суҳбатлашган МИБ ходимларининг айтишича, бу видео 15 сентябрь куни суратга олинган.

Ходимлар ҳар бир мажлисда бошлиқлари уларни шундай уятли сўзлар билан ҳақорат қилишидан шикоят қилди.

МИБ бошлиғи Зафар Қосимов Озодлик саволларини эшитгач, видеони унга юборишни ва шунга қараб жавоб беришини айтди.

Телеграм орқали видеодан парча олиб кўрган Зафар Қосимов Озодлик қўнғироқларига жавоб бермай, видеодаги шахс ўзи эканлигини на тасдиқлади, на инкор қилди.

Ишдан ҳайдалишидан чўчиб исми сир қолишини сўраган Пайариқ тумани МИБ ходимларидан бирининг иддао қилишича, видеода бошлиқ Зафар Қосимов деб айтилаётган шахс ходимларини аҳолидан кам пул ундириб келганлиги учун ҳақорат қилади:

Ҳей, ҳайвон, чиқаринглар анаву ҳайвонни. Ҳей ҳайвон, ўт мана бу ёққа, оғзингга қ...м сени.


“Ношукр, кўрнамак, сука, б...д! Ҳей, ҳайвон, чиқаринглар анаву ҳайвонни. Ҳей ҳайвон, ўт мана бу ёққа, оғзингга қ...м сени. К...т, ж...б, сенга муҳлат берсам, бориб ишла десам, э етти юзи к...т, п...з, ифлос, бл...д! Оғзингга с...й!”

Шундан сўнг МИБ бошлиғи деб иддао қилинаётган шахс ўринбосарларидан бирига юзланиб, ҳақоратни давом эттиради:

Ҳе оғзига с...й бу п...з чёртни, ифлосни, сука. Ғурур йўқ, эркак эмасда п...злар...


“Эй, назорат қилмайсизми, имкон деса имкон берардим, п..з имкон берсам ҳам бирор марта бир ярим миллион (сўм) қилиб келмаган сука, б...д. Бир миллион қилиб кел деса, етти юз қилиб келади, ҳе оғзига с...й бу п...з чёртни, ифлосни, сука. Ғурур йўқ, эркак эмасда п...злар, .... келаверади, к...тга ўхшаб...”

Шундан сўнг ходимларини ҳақоратлаётган бошлиқ навбатдаги ходимини ҳам сўкиб чиқариб юборади:

“Эй оғзингга қ...м, эй дол...б, чиқ бу ёққа, башарангга қ...м, чмо, б...д”

Видео охирида Зафар Қосимов эканлиги иддао қилинаётган шахс барча ходимларини ёппасига сўкади:

“Сенлар яхшиликни билмайсан, б...д, яхшиликни бирортанг билмайсан б...д. Номард, номардлар. Айримларинг эмас, кўпларинг номардсан! Номард, к...тсанлар ж...б. Санларга шунча шароит б...д, газчини берсам, светчини берсам б...д, ишлатмайсанми қ...қ б...д, тушумингни қилмайсанми?”

Озодлик суҳбатлашган, исми сир қолишини сўраган Пайариқ тумани МИБ ходимининг айтишича, бу видеодаги ҳақоратлар бошлиқнинг биринчи сўкиниши эмас:

Бир қанча ҳамкасбимиз бу ҳақоратларга чидай олмай ишини ташлаб кетди.


“Зафар Қосимов ўтган йилнинг декабрида бизга бошлиқ бўлиб келган эди. Ўшандан буён бу одамнинг оғзидан яхши гап чиқмайди. Ҳамма мажлисда ана шундай, сени фалон қиламан, к...т, қ...қ, ифлос деган гаплар. Бизга қандай қилиб бўлмасин планни бажрагин деган талаб қўяди. Аҳолининг тўлов қобилияти билан умуман ҳисоблашмайди. Газдан, светдан қарзи борларни уриб сўкиб бўлса ҳам қарзини ундириб келгин, дейди. Баъзан план бўлади, баъзан бўлмай қолади. Бир қанча ҳамкасбимиз бу ҳақоратларга чидай олмай ишини ташлаб кетди”

Озодлик Зафар Қосимов билан боғланиб, унинг тасарруфида шундай видео борлигини айтиб, унга видеодаги ҳақоратли сўзларни ўқиб берди.

Ҳақорат қилишини инкор қилмаган Зафар Қосимов видеони кўриб, кейин бунга муносабат билдиришга ваъда берди.

Зафар Қосимов ўзининг Телеграм номерини Озодликка тақдим қилди.

Озодлик видеода Зафар Қосимов ходимларини ҳақоратлаётган жойидан бир парчани унга жўнатди.

Телеграммда “видео кўрилди” деган белги пайдо бўлганидан 15 минут ўтиб, Озодлик яна Зафар Қосимовнинг мобил телефонига қўнғироқ қилди.

Аммо, бу қўнғироққа ҳам, кейинги қўнғироқларга ҳам Зафар Қосимов жавоб бермади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг телефони жавоб бермади. МИБ сайтидаги телефон гўшагини кўтарган ходим, воқеа тафсилотини эшитгач, Озодлик телефонини ёзиб олди ва матбуот хизмати ўзи қўнғироқ қилишини айтди. Аммо Озодликка кун давомида МИБдан қўнғироқ бўлмади.

Ўзбекистонда МИБ бошлиқларининг ўз ходимларини таҳқирлаб, ҳақорат қилиши биринчи бор кузатилаётган ҳодиса эмас.

Наманган вилояти Уйчи тумани Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи Шерали Мамаризаев қўл остидаги ходимларининг онасини ёппасига ҳақорат қилгани ҳақидаги Озодлик мақоласидан сўнг бошлиқ ишдан бўшатилган эди.

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарканд вилояти Ургут туман бўлими бошлиғи Азамат Ашуров ўз ходимларини ҳақорат қилгани сабабли туман ҳокимлиги тарафидан 2019 йилнинг 4 март куни огоҳлантирганди.

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи, подполковник Соҳибжон Ҳамидовнинг ўз ходимларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаётгани ва ураётгани иддао қилинган икки аудиофайл ва бир видео ҳақида Озодлик 2018 йилнинг август ойида ёзган эди.