Минск “Живе Беларусь” шиорини нацистлар рамзи рўйхатига қўшди

Беларусь Ички ишлар вазирлиги “Живе Беларусь” ("Яшасин Беларусь") шиори ва унга жавобан айтиладиган “Живе” алигини тақиқланган нацистик рамзлар рўйхатига қўшди.

Бунга оид қарор матни миллий ҳуқуқий порталда эълон қилинган.

Ҳужжатда мазкур бирикма “коллаборационистлар саломи” ҳамда “СДнинг (Хавфсизлик хизмати) 13-Белоруссия полиция батальони рамзи” дея таърифланган. Айни пайтда “Живе Беларусь” дейилганда кафтни ёйган ҳолда ўнг қўл кўтарилишига алоҳида урғу берилган. Бу шиор ўнг қўл кўтарилмай айтилганда ҳам нацистлар ҳайқириғи бўладими-йўқми – бунга аниқлик киритилган эмас.

“Живе Беларусь” шиоридан Беларусь мухолифати вакиллари фаол равишда фойдаланиб келишади.