Ҳали қиш бошланмай туриб миллионлаб ўзбекистонликни қақшатаëтган газ¸ свет ва ўтин-кўмир тақчиллигига барҳам бериш йўлларини таклиф қилган “Ўзбекнефтгаз” компанияси собиқ раҳбари Анвар Ҳусаинов Озодлик билан суҳбатда сарлавҳага чиқарганимиз фикрни билдирди.
Мутахассисга кўра¸ жорий бўҳронга зудлик билан барҳам беришнинг биринчи йўли қўшнилар билан фавқулодда келишувга эришишдир.
“Қўшниларимиз кимлигига бир қаранг. Бир ëнимизда - дунëдаги энг катта газ заҳираларига эга Туркманистон¸ бошқа томонда эса¸ нефтга бой Қозоғистон. Халқ совуқдан қийналаëтган кунда¸ бугун уларнинг ҳаммаси Тошкентда. Туркманистон президентига Ўзбекистон Фанлар академияси фахрий академиклигини бердик¸ шунча хушомадлар қилдик. Буни кўриб¸ бугуноқ бизнинг президент газ бўйича янги келишув имзолайди ва Туркманистондан эртадан бошлаб 15 миллиард куб метр газ сотиб оламиз¸ деб халққа чиқиб айтади¸ деб умид қилдим. Туркманистон газ қувурлари бизникига уланган. Шундай келишув қилинса¸ икки-уч кунга қолмай¸ Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ муаммоси ҳал бўларди. Афсуски¸ бунақа бўлмади”¸ дейди Озодлик билан 29 ноябрь кунги суҳбатда Анвар Ҳусаинов.
Мутахассис¸ Ўзбекистонда 30 йилдан бери ечимини топмай келаëтган энергетик тақчиллик сабаблари ва уларни ҳал қилишнинг фундаментал ечимлари ҳақида ҳам фикр билдирди.
Суҳбатни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин:
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди