Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 август кунлари Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Хабарномада Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи кун тартибидан қандай тадбирлар ўрин олгани очиқланган эмас.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга сўнгги давлат ташрифини 2021 йил охирида амалга оширган эди.
Келаётган август ойида Қозоғистон пойтахтида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашуви ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.