Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашув ўтказади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари учун Тошкентда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Мулозим аввалроқ мулоқот олдидан республика штабига тадбиркорлардан қарийб 8,5 мингта мурожаат келиб тушгани, уларнинг 72 фоизи аллақачон ҳал этилганини иддао қилган.

Бу Ш. Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтказилаётган иккинчи мулоқоти бўлиб, биринчиси ўтган йилнинг 20 август куни ўтказилган эди.

Асадовга кўра, бугун Ўзбекистон президенти АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахудни ҳам қабул қилади.

Шунингдек, президент Мирзиёевнинг жорий ҳафта мобайнида Самарқандга бориши ҳамда мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган қатор йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказиши режаланган.