Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Хитой Халқ Республикасига уч кунлик давлат ташрифини якунлади.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, ташрифнинг учинчи куни Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитой йирик бизнесининг 600 дан зиёд вакили йиғилган қўшма Инвестиция форумида иштирок этган, шунингдек, Ипак йўли фонди, SANY ва CSG ширкатлари раҳбарлари билан учрашган.
Шундан сўнг Ўзбекистон президенти “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюриб, ширкат президенти Ван Чуаньфу ҳамроҳлигида Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни биргаликда ишлаб чиқаришга старт берган.
Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг ХХРга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар ниҳоясига етган ва у Ўзбекистонга қайтган