Москвадаги Ломоносов муниципал округи депутатлари Россия президенти Владимир Путинга истеъфога кетиш талаби билан мурожаат қилишди. Улар мамлакат фаровонлиги учун ҳокимият алмашинуви зарур ва Путиннинг иккинчи муддатидан кейин «ҳаммаси қия бўлиб кетди», деган фикрдалар. Депутатларнинг президентга мурожаатига оид қарорлари баённомаси округ расмий сайтига қўйилган.
Ўз мурожаатларида депутатлар Путин ва унга тобе амалдорларнинг тажовузкорона риторикаси Россияни совуқ уруш даврига отиб юборди, дея урғулаганлар. Уларга кўра, ЯИМ икки баравар ошмаган, энг кам маош айтилган кўрсаткичга чиқмаган, ақлли ва меҳнатга лаёқатли кишилар Россияни оммавий равишда тарк этишмоқда, ваъда қилинган барқарорликдан эса ҳали-ҳануз дарак йўқ.
Шу муносабат билан улар президентдан лавозимини тарк этишни сўрашган. «Сизнинг қарашларингиз, сизнингг бошқарув усулингиз жуда эскирди ҳамда Россия ва унинг инсоний потенциали ривожланишига тўсқинлик қилмоқда», деб ёзишган муниципал депутатлар.
Аввалроқ петербурглик муниципал депутатлар Россия Давлат думасига Украинада уруш бошлаган Владимир Путинни лавозимидан маҳрум қилиш учун унга қарши давлатга хиёнат айбловини илгари суриш таклифи билан чиқишган эди.