Президент сайлови кунида яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар жорий йилнинг 14 октябридан 20 октябригача муддатидан аввал овоз бера оладилар. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълумот тарқатди.
МСК қайдича, муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Сайловчи томонидан тўлдирилган бюллетень, қонунчиликка мувофиқ, ёпиқ конвертда тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланиши айтилмоқда.
Ўзбекистонда президент сайлови 2021 йилнинг 24 октябрига белгиланган.