Фотожамланма: Дунё мусулмонлари Қурбон Ҳайитини нишонлашмоқда
Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги Фархор туманида тонг отмоқда. Диний уламолар Қурбон Ҳайити намози 16 июнь, эрталаб соат 6.00 да ўқилишини эълон қилишган.
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида мусулмонлар Қурбон Ҳайити намозига саф тортишмоқда.
Москванинг Ғалаба боғидаги Мемориал масжидида Қурбон Ҳайити намози.
Москва жомеъ масжидида полиция Ҳайит намозига келган мусулмонларни кузатмоқда.
Приштина (Косово) жомеъ масжидида Қурбон Ҳайити намози.
Приштинадаги жомеъ масжид ташқарисида косоволиклар дуога қўл очишган.
Бишкекда масжидлар Қурбон Ҳайити намозини адо этиш учун келган мусулмонлар билан тўлган.
Қозоннинг ал-Маржоний масжиди ташқарисидаги намозхонлар. Совет даврида ҳам ёпилмаган ягона масжид Татаристоннинг энг қадимий масжидларидан саналади.
Татаристоннинг Нижекамск минтақасидаги Колмакча қишлоғидаги масжид таъмир учун ёпилган. Мусулмонлар Ҳайит намозини кўчада адо этишди.
Сараеводаги Ғозий Ҳусрав-бек масжидида Ҳайит намозини адо этаётган мусулмонлар.
Босниялик болакай Ғозий Ҳусрав-бек масжидидаги Ҳайит намозида.
Ҳиротдаги жомеъ масжидда Ҳайит намози муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Покистоннинг Лахорида муслималар Қурбони Ҳайити намозидан сўнг сельфи қилишмоқда.