Мьянма шимолида қўшинлар ҳаракати кузатиляпти, автомат қуроллардан отилган ўқ овозлари эшитилмоқда.
Би-би-си қайдича, 1 февраль куни давлат тўнтаришини амалга оширган ҳарбийлар эндиликда икки ҳафтадан бери тинмаётган норозилик чиқишларини бостириш ниятида бўлишлари мумкин.
Янгон шаҳридаги Ғарб мамлакатлари элчихоналари шаҳарга зирҳли техника ва аскарлар тўла машиналар етиб келганидан мьянмалик ҳарбий қўмондонларни ўз халқига қарши куч ишлатмасликка чақиришган.
15 февралга ўтар кечаси Янгонда Интернет ишламай қолган. БМТ ҳарбийлар ўз халқига қарши “уруш эълон қилгани”ини билдирган. БМТнинг Мьянма бўйича махсус ҳисоботчиси Том Эндрюс ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбийлар содир этган ҳаракатлари учун жавоб беришини урғулаган.
Бу орада Мьянма аҳли мамлакатда ҳарбий режим ўрнатилишига қарши норозилик билдиришда давом этмоқда.