Наманган вилоятининг Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехида 15 февраль куни содир бўлган портлаш оқибатида 2 киши ишчи нобуд бўлган, бир киши эса жароҳатланган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов қайдича, портлаш цехдаги "парогенератор (автоклав) да пар босими ортиб кетиши туфайли" рўй берган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилган хабарномада ҳолат юзасидан Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси тергов ҳаракатларини олиб бораётгани қўшимча қилинган.