Наманган вилояти ИИБ аҳолига айрим туманлардаги оромгоҳларга бормай туришни тавсия қилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида 13 июль куни кучли ёғингарчилик бўлиб, дўл ёққани ва сел келгани ҳақида хабарлар тарқалганди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси аҳолини қатор туманлардаги дам олиш масканларига вақтинча бормай туриш ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ Озодлик ФВВ маълумотига таянган ҳолда Наманган вилоятида дўл ёққани, Косонсойдаги сел оқибатида 8 нафар киши нобуд бўлгани ҳақида хабар қилган эди.

Сел ҳақида эслатган ИИБ “барча фуқаролар ва ҳаракат иштирокчиларидан зарур иш бўлмаган тақдирда Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига вақтинча бормасликни тавсия этган”.

“Табиий ҳодисаларга бефарқ қарамай, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун уйда қолинг”, дейилган бошқарма хабарномасида.