NeMolchi.uz: Наманган вилоятида педофилияда гумонланаётган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

Иллюстратив сурат

Наманган вилоятида 64 яшар эркак вояга етмаган болакайни алдаб, жинсий эҳтиёжини қондирган. Бу ҳақда NeMolchi.uz лойиҳаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, 16 июнь куни 64 ёшли Т. А. шина ямаш устахонасига велосипеди ғилдирагига дам урдириш учун келган 10 яшар болакайни алдаб, уни ўша ердаги хоналардан бирига олиб кириб, ғайритабиий усулда жинсий эҳтиёжини қондирган. Бу ҳолат, NeMolchi.uzнинг ёзишича, воқеага гувоҳ бўлган шахс томонидан тасодифан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган.

NeMolchi.uz ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини айтган, аммо ҳозирча расмийлар бу борада бирон маълумот тарқатгани йўқ.