Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида чилласи чиқмаган чақалоғини сотишга уринган аёл қўлга олинган.
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, навбаҳорлик К. Р. яқинда туғилган фарзандини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.
“ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида К. Р. чақалоғини қўшни маҳалладаги З. С.га 10 млн сўмга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди”, дейилган ИИБ хабарномасида.
Қайд этилишича, аёлга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.