Нью-Йоркда ўзбекистонлик ўсмир ЙТҲ қурбонига айланди

Нью-Йоркдаги "тез ёрдам" машинаси (иллюстратив сурат)

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 19 август куни юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 яшар ўзбекистонлик Умиджон Жўраев вафот этди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар қилди.

Нашр қайдича, электрон велосипедда кетаётган ўзбекистонлик ўсмир ва унинг икки ўртоғи Бруклин мавзеида юк машинасининг тагига кириб кетишган.

Маҳаллий полиция ҳодиса душанба куни соат 16:00 лар атрофида содир бўлганини билдирган.

Ҳодиса ортидан 16 яшар Умиджон касалхонада вафот этган, унинг 15 яшар дўсти аҳволи барқарор экани, автоҳалокатнинг учинчи иштирокчиси эса жароҳат олмагани айтилмоқда.

Хабарда ҳайдовчи воқеа жойини тарк этмагани қайд этилган. Унинг ҳибсга олиниб-олинмагани ҳақида маълумот йўқ.