ЎМИ: Термизда ислом институти очилди

Иллюстратив сурат

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

ЎМИ қайдича, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган мазкур институтда ўқиш муддати 4 йил бўлиб, унда бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.

Хабарномада Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилингани, ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатлар жорий йилнинг 14 августидан 20 августига қабул қилиниши айтилган.