Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида жойлашган 29 та туманда сел келиши мумкинлигига оид хабар ортидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқди.
Аввалроқ Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 23 февралидан 25 февралигача мамлакатнинг Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидаги қатор туманларда сел келиши хавфи мавжудлиги ҳақида маълум қилган эди.
Шу муносабат билан ФВВ огоҳлантирув хати тарқатиб, “тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш”ни сўраган.