Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида яна бир чегара маскани очилади

Иллюстратив сурат

Ўзбекистон билан Қирғизистон чегарасида жорий йилда яна бир назорат-ўтказиш маскани очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Наманган ва Жалолобод вилоятлари ўртасида очилаётган янги чегара масканининг Ўзбекистон томони “Учқўрғон”, Қирғизистон томони эса “Кенгсай” деб номланган.

Хабарномада янги чегара постининг очилиши мазкур вилоятлар аҳолиси учун катта қулайликлар яратиши, ўзаро логистика ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланишига ҳисса қўшиши урғуланган.