Ўзбекистон билан Туркия ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид битимни имзолади

Ўзбекистон мудофаа вазири Б. Қурбонов туркиялик ҳамкасби Х. Ақар билан ҳарбий ҳамкорликка оид битим нусхасини алмашмоқда, Тошкент, 2022 йил 29 марти (president.uz фотоси)

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ҳукуматлараро ҳарбий соҳадаги Ҳадли битимга қўл қўйилган.

Ҳужжатга, Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълумотига кўра, Ўзбекистон томонидан мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов, Туркия томонидан эса миллий мудофаа вазири Хулуси Ақар имзо чекишган.

“Мазкур ҳужжат ҳарбий соҳанинг икки томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, жанговар тайёргарлик, ҳарбий таълим ҳамда мудофаа саноатини ривожлантиришга қаратилган”, дейилган вазирлик хабарномасида ҳарбий соҳадаги ўзаро ҳамкорликка оид тафсилотлар очиқланган эмас.

Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи пайтида 29 март куни икки мамлакат ўртасида тўққизта муҳим ҳужжат имзолангани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келган Туркия президентининг сафари 30 март оқшомида якунлаган, Эрдўғонни аэропортдан президент Мирзиёев шахсан кузатиб қўйган.