“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 1 январь куни “Бухоро – Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва Чинозда тўхтаб қолган Afrosiyob поездининг 269 нафар йўловчисига чипта пули тўлиқ қайтариб берилишини ваъда қилди.
Ширкат матбуот хизмати қайдича, 2023 йилнинг илк кунида юқори тезликда ҳаракатланувчи 769-сонли электропоезднинг “Янги Чиноз – Чиноз” перегон оралиғида тўхтаб қолганига “электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик” сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида якшанба оқшомида Тошкентдан Чинозга захира Afrosiyob электрпоезди жўнатилган.
“Ушбу поезд Чиноз бекатига соат 21:05 да етиб борди, 269 нафар йўловчи захира поездига хавфсиз ўтказилди ва поезд Тошкент-Марказий вокзалига соат 22:05 да етиб келди”, дейилган хабарномада “йўловчиларга йўл давомида иссиқ чой-кофе ва озиқ-овқат бепул тарқатилган”и қўшимча қилинган.