Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати яна пасайиши кутилмоқда

Иллюстратив сурат

Жорий йилнинг 11 январида Ўзбекистон ҳудудига денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумот тарқатди.

Ўзгидромет қайдича, пайшанбадан республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлади, ҳарорат кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқни ташкил этади, шимолда кечаси −3…−8 даража совуққача, кундузи 0…+5 даража илиққача тушиши мумкин.

Агентлик 8 январь куни мамлакат ҳудудларида ҳарорат кундузи +7…+12 даража илиқдан юқори бўлмаслиги, 9−10 январь кунлари эса Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши оқибатида ҳарорат кўтарилиб, жанубий ҳудудларда кундузи ҳатто +20 даражагача чиқиши мумкинлигини қайд этган.