Жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида яна 1 миллион 999 минг 530 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган. Шу тариқа мамлакатга келтирилган Pfizer/BioNTech вакцинаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, 4 миллион 626 минг 180 дозага етган.
Бугунги партия билан Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 миллион 268 минг 553 дозани ташкил этган.
Pfizer/BioNTech вакцинасидан ташқари бу йиғиндининг 2 миллион 404 минг 480 дозасини AstraZeneca, 41 миллион 996 минг 268 дозасини ZF-UZ-VAC2001, 1 миллион 341 минг 790 дозасини “Sputnik V”, 8 миллион 580 минг 460 дозасини Moderna, 1 миллион 976 минг дозасини Sinovac, 343 минг 375 дозасини эса Sputnik Light вакцинаси ташкил этади.
ССВ шу кунгача мамлакатга келтирилган вакциналардан 46,9 миллион дозадан кўпроғи эмлаш жараёнида қўлланилганини билдирган.
Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёни ўтган йилнинг апрель ойидан бошланган.