Ўзбекистонлик ёш футболчиларга Осиё кубогини қўлга киритиш насиб этмади

Иллюстратив сурат

Осиё кубоги U23 финали доирасида 19 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб учрашувда ўзбекистонлик ёш футболчилар саудиялик рақибларига мағлуб бўлишди.

32 мингдан зиёд томошабин гувоҳлигида бўлиб ўтган ўйинда Саудия Арабистони жамоаси вакиллари ўзбекистонликлар дарвозасига 2 та гол киритишиб, мусобақа ғолибига айланишди.

Голларга Аҳмад Ал-Ғамдий (49-дақиқа) ва Фирас ал-Бурайкан (74-дақиқа) муаллифлик қилишган. Иккинчи таймда ўзбекистонлик футболчи Руслан Жиянов киритган тўп эса офсайд туфайли инобатга олинмаган.

Шу тариқа ўзбекистонлик футболчилар Осиё кубоги U23 мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритишган. Учинчи ўринни эса Япония терма жамоаси эгаллаган.