Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилган.
Мулозим ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал сифатида ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмаслигини билдирган.
Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши рўйхатга олинган илк вакцина - ZF-UZ-VAC 2001 рекомбинант (CHO cell) вакцинаси билан аҳолини оммавий эмлаш март ойи ўртасида бошланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатда февраль ойи ўрталарида Россиянинг “Спутник V” вакцинаси сертификациядан ўтган.