Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 28 июнь кунига белгиланди. Президентнинг бунга оид қарори Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши тавсиясини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.
Қарордан келиб чиқилса, ўзбекистонликлар ҳайитнинг илк куни дохил қаторасига беш кун (28 июндан 2 июлгача) дам олишади.
Ҳужжатда мазкур қарорга президентнинг 2022 йил декабрида қабул қилинган “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони асос ўлароқ олингани билдирилган.
Ўтган йилнинг 23 декабрида имзоланган мазкур фармонда Қурбон ҳайити 29 июнга тўғри келиши тахмин қилинган ҳолда 30 июнь (жума) барча учун, 1 июль (шанба) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган эди.