Жорий йилнинг 11 декабридан 13 декабригача Ўзбекистонда совуқ кучайиб, мамлакат шимолида ҳарорат кечалари -15 -20 даражагача, кундузлари эса -7 -12 даражагача пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумот тарқатди.
Ўзгидромет қайдича, чоршанбагача республика жанубида ҳарорат -2 -7 атрофида, бошқа ҳудудларда эса -8 -13 даражагача совиши мумкин.
Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати пасайиб, қор ёғиши 8 декабрдан буён кузатилмоқда.
Гидрометеорология хизмати агентлиги совуқ ва нам ҳаво массаси 11 декабрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалишини, айрим жойларда қор ёғишини қайд этган. Сешанба куни эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик сақланиб туриши мумкин.
Ўзгидромет маълумотига кўра, ўтган тунда республика шимолида ҳаво ҳарорати -6 -11 даражани, Устюртда эса -14 даражани ташкил қилган.