Ўзгидромет: Ҳафта охирига бориб Ўзбекистонда ҳарорат кечаси -5 даражагача пасайиши мумкин

Иллюстратив сурат

Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида 16 февралга бориб ҳаво ҳарорати -5 даражагача пасайиши мумкин, кундузи эса -3 даражадан +2 даражагача бўлади. Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, бунга республика ҳудудига арктик совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши сабаб бўлади.

Ўзгидромет қайдича, 12 февралдан 15 февралгача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида февраль ойи учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат 12-13 феврали кунлари кечалари +8 даражагача, кундузлари эса +17 даражагача илиқ бўлади. 14-15 февраль кунлари эса кундузи ҳарорат +24 даражагача кўтарилиши мумкин.

Агентлик 12 февраль куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфидан ҳам огоҳлантирган.