Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳаво ҳароратининг ўзгариши туфайли аҳолини икки вилоятда кўчки ҳодисаси кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Агентлик қайдича, жорий йилнинг 25-31 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ортидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши хавфи мавжуд.