Ўзбек ва қирғиз расмийлари қўшма виза масаласини муҳокама қилмоқда
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистонлик депутатлар Қозоғистон билан жорий этилиши кўзда тутилаётган ягона виза масаласини қирғизистонлик ҳамкасблари билан ҳам муҳокама қилаяптилар. Бу ҳақда икки мамлакат парламентлараро комиссияси мажлисида қатнашиш учун Ўшга келган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг вице-спикери Содиқ Сафоев билдирди.