Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими маошлари кечикаётганидан норозилик билдириб чиққан Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан учрашган.
Ҳоким уларга ойликлари тушириб берилишини ваъда қилган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига маош тўлаш кечиктирилаётгани тўғрисида 17 декабрь куни хабарлар тарқалганди.
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари бир неча ойдан бери ойлик маошни тўлиқ миқдорда олишмаётгани, доимий кечиктирилиши ва қисқартилишидан норози бўлиб, Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдида тўплангани тасвирланган видео тарқалганди.
Чилонзор тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳоким Шавкат Мавлонов ходимлар билан юзма-юз мулоқот ўтказган.
Мулоқот жараёнида ишчи ходимларнинг декабрь ойи аванс маошлари кечиктирилаётгани маълум бўлган.
Туман молия бўлими томонидан билдирилган изоҳга кўра, Молия вазирлигининг 2021 йил 4 январдаги 1-сон ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасининг 2021 йил 6 февралдаги 41-сонли буйруқларига мувофиқ маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 1-даражали маош ойлик тўловлари ҳар ойнинг 20-санасига қадар тўлиқ молиялаштирилиши мумкин.
Мулоқот пайти туман Молия бўлими томонидан ишчи ходимларга тегишли маблағлар "Ipoteka bank"и Чилонзор филиалига ўтказилган, банк томонидан эса ходимларнинг пластик карталарига шу куни пул ўтказиб берилган.
Ўзбекистондаги корхоналарда ойликлар берилмаётгани юзасидан норозиликлар бундан олдин ҳам бўлган.
Мавзуга алоқадор Ғузордаги Uzbekistan GTL да яна ғалаён - ишчилар икки ойдан буён маош олмаяпти(ВИДЕО)Ўтган йил октябр ойида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводида ишчилар ғалаён кўтарганди.
Ишчилар норозилигига ойликлари вақтида берилмагани ҳам сабаб бўлгани айтилган.