OzodMikrofon эшитириши номига Фарғонадан келган хат мана бундай бошланади: “Мен, Ўрмонова Мавлуда Акрамовна, I гуруҳ ногирониман – кўзим ожиз. Қизларим: Ғофурова Матлуба II гуруҳ ногирони – туғма церебрал фалаж (ТЦФ); Ғофурова Муҳайё уч карра I гуруҳ ногирони - олигофрения, ТЦФ, глаукома.
Учинчи қизим - Холиқова Мухлиса 26-умумтаълим мактабининг 3-синф ўкувчиси соғлом. Ёлгиз онаман, боқувчим йўқ. 2007 йилдан буён ижарама-ижара, ижара тўлови ва коммунал тўловларини тўлаб, уч фарзандим билан яшаб келмокдаман...”
Мавлуда Ўрмоновадан келган узун хатнинг қисқа мазмуни будир: Фарғона вилоят ҳокимлиги мулозимлари унинг аризасини олиб, ҳовлиси икки сўтихлик уй ажратишга ваъда берган, лекин уйдан ҳануз дарак йўқ.
“Мен Фарғона вилоят хотин-қизлар кенгашига, Фарғона шаҳар хотин-қизлар кенгашига, Фарғона шаҳар ҳокимига, Фарғона вилоят ҳокимига бордим, баъзилари қабулида бўлдим. Бироқ ҳеч қандай натижа бўлмаябди”, - деб ёзди Мавлуда Ўрмонова.
OzodMikrofon эшитириши хат муаллифи билан боғланди. Унинг ҳис-хаяжонга тўла ҳасратини эшитгач, суҳбатни яна бошидан бошлади.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Мавлуда Ўрмонова Озодлик сўровига жавобан ўзи ва қизларининг, ижарада яшаб турган уйининг, ўзи ва қизларининг ногиронлигини тасдиқловчи маълумотномаларнинг суратларини тақдим этди:
Озодлик ихтиёрида она ва унинг қизларининг касаллигини тасдиқловчи маълумотномалар суратлари ҳам мавжуд.
Икки қизи туғма фалаж кўзи ожиз фарғоналик она - Мавлуда Ўрмонова билан суҳбатни эътиборингизга OzodMikrofon эшиттириши форматида, яъни масалани қўшимча ўрганмай ҳавола қилдик.
Қаҳрамонимиз тилга олган Фарғона вилоят хотин-қизлар кенгаши, Фарғона шаҳар хотин-қизлар кенгаши, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилоят ҳокимлигининг Ўрмоновалар оиласи муаммолари юзасидан изоҳларини эшитиш ва эълон қилишга Озодлик радиоси тайёр.