Таниқли ўзбек адиби Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) сарлавҳага чиқарганимиз гапни айтгани йўқ, лекин суҳбат мазмунидан айнан шу фикр келиб чиқди. 14 йил қамоқда сақланган ва бундан 3 йил муқаддам озодликка чиқарилган адибнинг янги Президентга ихлоси баланд. Унинг фикрича, Мирзиёев эримай турган музларни кўрмаяпти, холос...
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Эврил Турон тахаллуси билан 1980-90 йилларда жамоатчиликка кенг танилган ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов 14 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, 2014 йилнинг 19 апрелида озодликка чиққан эди.
Таниқли адиб 1999 йилда Тошкентда юз берган портлашларга алоқадорликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган.
Аммо бунга қадар ҳам бу ёзувчи икки марта қамоққа ташланган.
Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон мустақиллиги учун совет даврида курашган ëрқин сиëсатчилардан бири сифатида эътироф қилинади.
Унинг “Ўлмас қоялар” асари совет даврида тақиқлаб қўйилган эди.
Мазкур роман француз тилида нашр этилган. Адибнинг асарини Филипп Фризон француз тилига таржима қилган.
1981 йилда "Шарқ юлдузи" журналида чоп этилган "Ўлмас қоялар" романи Марказий Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши, туркий халқларнинг Россия босқинига қарши курашига бағишланган.