Ҳуқуқшунос: Адвокат ваколатлари бузилса, тергов хонасидаги видеокузатув фойдасиз

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, ички ишлар органларида видеокузатув, стенография ва аудеоёзув қурилмалари билан жиҳозланган сўроқ хоналари пайдо бўлади.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 18 апрель куни имзолаган “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Ҳужжатда ИИВ Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида видеоконференция алоқа тизими ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.

Ўзбекистонда йиллар давомида адвокат бўлиб ишлаган, сўнгра лицензиясидан маҳрум қилингач, жамоатчи ҳимоячи бўлиб қолаётган Руҳиддин Комилов бундай ҳужжат қабул қилинишини ижобий қадам, деб баҳолади.

Суҳбат жараёнида Руҳиддин Комилов хорижда, хусусан, АҚШдаги тергов хоналарида бўлгани ва бундай халқаро амалиёт Ўзбекистонга бўлиши зарурлигини урғулади.

Аммо, мамлакатда ИИВ идораларидаги тергов жараёни ва буда ҳуқуқий ҳимоячилар фаолиятига қўйилган чекловларни тилга оларкан, Комилов, бу қарор ижросини таъминлашгача бажарилиши зарур, деб билган қатор ислоҳотларни таклиф қилди.

Ҳуқуқшуносга кўра, булар - куч ишлатар тузилмаларда ишлаётган кадрларнинг ўз ишига муносабатини тубдан ўзгартириш, тергов ва судловда ҳимоя томонининг қонуний ваколатларини таъминлаш ҳамда ҳукумат таркибига мухолиф кучларни киритишдир.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Адвокат Руҳиддин Комилов билан суҳбат