Ўзбекистон Тожикистондаги саноат корхоналарига газ етказиб беришни бошлади

“Тожиктрансгаз” ширкатидан олинган маълумотга қараганда Ӯзбекистон билан муносабатлар яхшиланиши баробарида бу мамлакатдан Тожикистондаги 12 корхонага табиий газ етказиб бериш бошланди.

Жорий йил март ойида Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат ӯртасида газ бўйича битим имзоланганди.

“Тожиктрансгаз” ширкати раисининг биринчи муовини Шавкат Шоимов Душанбеда 16 июль куни матубот анжуманида Тожикистон саноат корхоналари ӯз маблағлари ҳисобига Ӯзбекистондан табиий газ сотиб олаётганини билдирди.

“Асосан Тожикистон алюминий заводи, “РегарГаз” ва Душанбедаги ғишт заводи Ӯзбекистондан табиий газни жаҳон биржасида шаклланадиган нархларда сотиб олмоқда. Аммо ҳозирча аҳолини табиий газ билан таъминлашда қийинчиликлар мавжуд. Биринчи навбатда, газ қувурлари таъмиланиши лозим. Бунинг учун катта маблағ керак” - деди Шавкат Шоимов.

Унинг маълум қилишича, қатор корхоналар ва аҳоли охирги йилларда “Тожиктрансгаз” ширкатига фойдаланган газ пулини тӯламаган ва шу боис ушбу ширкат ҳозирги шароитда аҳоли учун Ӯзбекистондан табиий газ сотиб олишга қодир эмас.

Жорий йил март ойида Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат ӯртасида газ бўйича шартнома имзоланган эди.

Унга кўра, 2018 йилда Тожикистон қӯшни Ӯзбекистондан 126 миллион кубометр газ сотиб олади.

“Тожиктрансгаз” ширкати маълумотига кӯра, 1 минг кубометр газнинг нархи 120 АҚШ долларини ташкил этади.

2012 йилда Ӯзбекистон Тожикистонга газ етказишни тӯхтатиб қўйган эди.

Натижада, Тожикистоннинг қатор йирик саноат корхоналари газ ўрнига кӯмирдан фойдаланишни бошлади.

Аммо тожикистонлик экологлар кӯмир тутуни ва чиқиндилари мамлакат атроф-муҳити ва одамлар ҳаётига катта зиён етказиши мумкинлигидан огоҳлантириб келади.

Тожикистон энергетика вазирлиги жорий йил баҳоридан “Регар” кичик станциясидан (подстанция) Ӯзбекистоннинг жанубий минтақаларига электр қуввати етказиш бошлаган.

Ҳозирча Ӯзбекистон жанубидаги Сурхондарё вилоятига 680 миллион киловат электр қуввати етказилган.