Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг адиблар билан учрашиши кутилмоқда. Норасмий манбалардан олинган бу хабарнинг расмий тасдиғи йўқ, лекин давлат раҳбарининг куни-кеча илм аҳли билан учрашгани эсланса, ижод аҳли билан ҳам учрашув ўтказиши эҳтимолдан холи эмас. Учрашув ўтказиладими-йўқми, бундан қатъий назар, ёзувчи Эврил Туроннинг (Мамадали Маҳмудов) айтадиган гапи кўп эканлигини билдик.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Эврил Турон тахаллуси билан 1980-90 йилларда жамоатчиликка кенг танилган ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов 14 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, 2014 йилнинг 19 апрелида озодликка чиққан эди.
Таниқли адиб 1999 йилда Тошкентда юз берган портлашларга алоқадорликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган.
Аммо бунга қадар ҳам бу ёзувчи икки марта қамоққа ташланган.
Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон мустақиллиги учун совет даврида курашган ëрқин сиëсатчилардан бири сифатида эътироф қилинади.
Унинг “Ўлмас қоялар” асари совет даврида тақиқлаб қўйилган эди.
Мазкур роман француз тилида нашр этилган. Адибнинг асарини Филипп Фризон француз тилига таржима қилган.
1981 йилда "Шарқ юлдузи" журналида чоп этилган "Ўлмас қоялар" романи Марказий Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши, туркий халқларнинг Россия босқинига қарши курашига бағишланган.