Олий Кенгаш Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси конституцига ўзгартишлар киритиш жараённини бошлашни таклиф қилмоқда. Бу масала фракциянинг 16 май куни бўлиб ўтган йиғилишида муҳокама этилди.
Партия расмий сайтида билдирилишича: “Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимга киришиш маросимидаги нутқи ва Конституция кунига бағишланган байрам табригида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш зарурати борасида илгари сурилган фикрлари, бу борада белгиланган энг устувор йўналишлар алоҳида таъкидлаб ўтилди”.
Расмий баёнотда Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотлар ортидан конституцияга ҳам қўшимча ва ўзгартишлар киритиш зарурати пайдо бўлгани уқтирилади.
Шавкат Мирзиёев иқтидорга келганидан сўнг ҳам конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.
Жумладан, 2017 йилда конституцияга суд тизимини модернизация қилишга йўналтирилган, 2019 йилда эса “ҳукумат ва унинг ҳисобдорлигини демократиялаштириш”га қаратилган тузатишлар киритилди.
Мавзуга алоқадор "Янги Ўзбекистон" Конституцияси. Мирзиёев янги асосий қонун қачон қабул қилинишини айтди2021 йилда президентликка қайта сайланганидан сўнг ҳам Шавкат Мирзиёев мамлакатга конституциявий ислоҳотлар зарурлигини таъкидлаган.
Ўтган йилнинг 7 декабрь куни Конституция куни муносабати билан "Ўзбекистон халқига табриги"да президент Мирзиёев мамлакат асосий қонунига ҳозирга қадар 7 марта ўзгартиришлар киритилганини айтди ва уларни "демократик ислоҳотлар" зарурати билан тушунтирди.
Президентлик муддати
Президент конституцияга яна ўндан ортиқ ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган. Улар орасида “давлат — жамият — инсон” тамойилини “инсон — жамият — давлат” деб ўзгартириш, инсон манфаатларини таъминлаш, оила институни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни ривожлантириш, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ва “Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат” тамойилини конституциявий қоида сифатида муҳрлаш каби таклифлар бор.
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясига шу пайтгача 16 марта ўзгартиришлар киритилган.
Мавзуга алоқадор Марказий Осиё мамлакатларида конституция нега беқарор?Таклиф қилинаётган ўзгартиришлар борасидан аниқ маълумот йўқ. Хусусан, амалдаги президент муддатига ўзгартиш киритиладими, йўқми, маълум эмас. Аммо кўпчилик таҳлилчилар ва ижтимоий тармоқ фаоллари мамлакат конституциясини ўзгартиришдан асосий мақсад амалдаги президент ҳокимиятини мустаҳкамлаш эканини тахмин қилишмоқда.
Ўтмишда Ислом Каримов конституцияни ўзгартириш орқали 5 марта президентликка сайланган ва бир марта умумхалқ референдуми орқали президентлик муддатини узайтирганди. Ўтган йил октябрида иккинчи муддатга сайланган президент Шавкат Мирзиёев ҳозирга қадар 2026 йилдан кейинги режалари ҳақида гапирмаган. У икки муддат билан чекланиш ҳақида ҳам ҳеч қандай ваъда берган эмас.