9 март куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида кўча ва аҳоли пунктларини номлаш, пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг давлат тилида берилиши сингари масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ йиғилишда сўзга чиққан Арипов «Чўринди» ëки «Чивинтепа» деган қишлоқлар номи хунуклиги боис ўзгартирилиши кераклигини таъкидлаган.
«Ҳурматли ҳокимлар, энди шу жойларда яшайдиган одамлар, масалан, ёшлар ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Сиздан қишлоғингиз ёки кўчангиз ҳақида сўраб қолса, қандай жавоб берган бўлардингиз? Тилимизда бир-биридан чиройли, маънолари кенг сўзлар кўпку?! Қолаверса, ҳар бир маҳалланинг тарихи, иқлимини акс эттирадиган ном қўйиш мумкин эди-ку?! Оғизга келган гапни вайсагандек, бўлар-бўлмас номлар қўйгандан кўра.”
Бош Вазирнинг бу гапидан сўнг 400 га яқин жой номлари ўзгартирилиши режалангани айтилди.
Бундан олдин “хунук”лиги боис Тўйтепа шаҳри номи “Нурафшон”га¸ Бўз тумани эса “Бўстон”га ўзгартирилган эди.
Кейинги йилларда кучайган тарихий жой номларини "сайқаллаштириш" уринишларига муносабат билдирган таниқли тилшунос олим Бахтиëр Исабеков “жой номларини ўзгартириш тарих билан замон ўртасидаги узвийликни йўқ қилишга қаратилган жиноят” деган фикрда.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди